Жаҳон 681 06.04.2019 13:40:07

Сув тошқинлари Эронга жиддий зарар етказмоқда

Сув тошқинлари Эронга жиддий зарар етказмоқда

Эроннинг жанубий-ғарбий провинцияларда кучли ёмғир ёғиши кутилаётгани учун шаҳар ва қишлоқлардаги оилалар хавфсиз жойга кўчирилмоқда. Бу ҳақида BBC News хабар берди.

Кучли ёмғирлар ҳудуддаги дарёларнинг тошишига олиб келади. Аёллар ва болалар хавфсиз жойга кўчирилмоқда, эркакларда эса қолиб, ёрдам беришлари сўралган. Сўнги бир неча ҳафта давомида давлатнинг катта қисмини сув босган ва ҳозирда қурбонлар сони 70 нафарни ташкил қилмоқда.

Давлат вакилларининг айтишича, аҳолиси 50 минг киши бўлган Сусангерд каби шаҳарлар хавф остида қолади. Шу боис, мазкур шаҳар ва Хузистон провинциясидаги 5 та жамоа кўчирилмоқда. Ўтган ҳафтада провинциядаги 70 та қишлоқ хавфсиз жойга кўчирил эди. Нефтга бой ҳудуддаги энергетика компаниялари сувни насослар билан тортиб олиб таъмирлаш ишларига ёрдам берди.
_106325804_iran_floods_640-nc.png
Жуда кучли ёмғир 19 март куни бошланиб, 1 900 та шаҳар , шаҳарчалар ва қишлоқларга жиддий талафот етказган. Минглаб йўллар, кўприклар ва бинолар вайрон бўлган.

Ҳозиргача 86000 нафар инсон вақтинчалик кулбаларда яшаб келмоқда ва улардан тахминан 1000 нафари хавфсиз жойга кўчирилди.

Ёрдам агентликлари инқирознинг жуда катта кўламда бўлганлиги учун жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Шунингдек, АҚШнинг энергия ва банк тизмида қўллаган санкциялари туфайли Эрон давлат бюджети жиддий босим остида.

Табиатшуносларнинг маълумотига кўра, мамлакат ҳудудидаги сўнги йилларда бўлиб ўтган сув тошқинлари ўрмонлар йўқолиб боришининг асосий сабабларидан биридир.

Эрон табиий ресурслар ва ўрмончилик ташкилотининг хабар беришича, улкан тошқинлар бўлиб ўтган мамлакат шимолий қисмида ўрмонларининг ярми йўқолиб кетган. Сўнги 40 йил давомида шимолий ўрмонлар майдони 3.6 миллион гектардан 1.8 миллион гектарга камайган.


Эрон сув тошқинлари