Жаҳон 221 25.05.2019 13:41:59

Канада Филиппиндан чиқиндиларини олиб кетади

Канада Филиппиндан чиқиндиларини олиб кетади

Канаданинг Метро-Ванкувер округидаги қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича худди шу номдаги объект Филиппиндаги канада чиқиндисининг утилизацияси билан шуғулланадиган бўлди. Кутилишича, бутун чиқинди ёз ойи охиригача қайта ишланади, дейилади округ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидлаш жоиз, танланган корхона Ванкувер порти яқинида жойлашгани боис, бу чиқинди ташишни енгиллаштиради. Маҳаллий ҳокимиятнинг фикрича, мазкур объект чиқиндидан энергия ва ресурс олиш учун “экоголик жиҳатдан анчагина пишиқ” вариантдир. Ундан такроран фойдаланиб ёки қайта ишлаб бўлмайди. 2014-2015 йилларда Филиппинда ўтказилган тадқиқотларга кўра, чиқиндилар асосан, қоғоз ва таркибида ифлослантирувчи моддалари паст бўлган аралаш пластикдан иборат.

Бу чиқиндилар Филиппинда канадалик хусусий корхона томонидан қайта ишланиши учун 2013-2014 йилларда ушбу давлатга ноқонуний равишда жўнатилган. Шундай қилиб, 103 та контейнердан 34 таси утилизация қилиб бўлинди. Жорий йил 22 майда Филиппин президенти Родриго Дутерте Канада соҳилларига қолган 69 та контейнерни етказиш учун ҳукуматга кема қатнайдиган хусусий компания ёллаш ҳақида топшириқ беради. Канада чиқиндини ташиш ва уни йўқ қилиш билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олишга ваъда қилган.


Мавзуга оид