Жаҳон 280 25.05.2019 12:33:50

Қримда дельфинарий ёниб кетди

Қримда дельфинарий ёниб кетди

Севастополдаги “Дельфинарий мамлакати” дельфинарийсининг томи ёниб кетди, дейилади “Москва гапиради” ахборот агентлиги хабарида. Ёнғин оқибатида битта павильон ва унинг ёнидаги савдо дўконлар йўқ бўлди.

Одамлар ва ҳайвонларга зарар етмаган, бироқ воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар иккита дельфинни янада хавфсиз бассейнга эвакуация қилган, дея хабар берган РИА Новости фавқулодда вазиятлар вазирлиги шаҳар бошқармасининг матбуот хизматига асосланиб.

“Аниқланишича, эсдалик маҳсулотлар савдо павильони ва дельфинарийга туташган том ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар оловни бартараф этиш, бир-бирига ёндош биноларни ҳимоялаш ва қимматбаҳо буюмларни чиқариш бўйича зудлик билан ишга киришган”, — дейди агентлик суҳбатдоши.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ҳали номаълум.

Бинога ўт тушгани ҳақидаги хабар Фавқулодда вазиятлар вазирлигига москва вақти билан соат 08.00 да келиб тушди. Уни ўчириш учун дельфинарийга 23 та ўт ўчирувчи ва 9 та техника жалб этилди. Умумий ҳисобда 110 квадрат метр майдон ёниб кетди.


Мавзуга оид