Жаҳон 314 25.05.2019 10:37:30

Ҳомиладорликнинг саккиз ҳафталигидан аборт тақиқланади

Ҳомиладорликнинг саккиз ҳафталигидан аборт тақиқланади

АҚШнинг Миссури Штати губернатори Майк Парсон ҳомиладорликнинг саккиз ҳафталигидан болани олиб ташлашни тақиқлаш ҳақидаги қонунга имзо чекди, дейилади The New York Times хабарида.   

Қонунга мувофиқ, аборт қиладиган шифокорлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Жазо эса 15 йилгача қамоқ. Ўз навбатида, болани тушириш истагагида бўлган аёллар суд билан боғлиқ таъқибга учрамайди.

Аксарият аёл бу даврда ҳомиладор эканини ҳали билмаслиги боис ҳужжат кескин танқид қилинмоқда. Бундан ташқари, ҳужжат аёлни зўрлаш ҳолатларини ҳам инобатга олмайди.

Газетада қайд этилишича, республикачининг ушбу қарори кутилмаган янгилик эмас. “Овоз бериш имкони йўқ кишилар ҳақ-ҳуқуқлари томонида бўлган кўплаб одамлари бор штатга раҳбарлик қилиш мен учун катта шарафдир”, — деган Парсон маҳаллий парламент ҳужжатни қабул қилган маҳалда.

Бундан аввал АҚШ президенти Дональд Трамп бир қатор штатларда аборт билан боғлиқ жорий этилган тақиқ фонидаги можарога изоҳ берган эди. Оқ уй раҳбарининг айтишича, у асосан, “ҳаёт учун” тарафдори, бироқ истисно ҳолатлар ҳам йўқ эмас.

Абортни тақиқлаш АҚШнинг ўндан ортиқ штатлари қонунчилик органларида муҳокама этилмоқда. Уларнинг тўрттасида илгари тегишли қонунлар қабул қилинган.


Мавзуга оид