Жаҳон 821 25.05.2019 09:36:06

Туркманистон президенти капалаклардан қутулишга топшириқ берди

Туркманистон президенти капалаклардан қутулишга топшириқ берди

Ашхободда бир неча кун давом этган ёмғир сабаб юқори намлик натижасида кўплаб турли капалак ва бошқа ҳашаротлар пайдо бўлди. Бундай ҳодисани бартараф этиш бўйича иш олиб бориш зарур. Бу ҳақда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов маълум қилди, дея ёзади “Туркманистон бугун”.

“Шаҳар ва қишлоқлар экологик мусаффолигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири”, — деган давлат раҳбари.

Туркманбошининг таъкидлашича, мамлакатда озиқ-овқат саноати юқори суръатларда ривожланмоқда. Бу эса ўз навбатида, пластик тара (қоғоз, қоп, яшик ва ҳоказо) лар утилизацияси муаммосини юзага келтиряпти.

“Пластиклардан фойдаланиш тегишли чиқиндиларнинг кўпайишига олиб келади. Ишлатишга қулай, аммо экологик жиҳатдан хавфли бўлган пластик упаковка ва  шунга ўхшаш бошқа маҳсулотларнинг ўсиб бораётгани эса масалани янада қийинлаштиради. Негаки, ушбу материалнинг чириб, парчаланиб кетиши учун юз йил керак. Мамлакатимизда мазкур йўналишда катта муаммо йўқ. Шунга қарамай, шаҳар амалдорлари пластик маҳсулотдан иккиламчи фойдаланиш ва уни қайта ишлаш бўйича ишларни кучайтириши зарур”, — дея якун ясаган Туркманистон президенти.


Мавзуга оид