Жаҳон 408 23.05.2019 11:59:01

Францияда терроризм айблови билан қамалганлар озод этилади

Францияда терроризм айблови билан қамалганлар озод этилади

Франция терроризм айблови билан қамалган 254 нафар маҳкум 2022 йил охиригача озод этилади. Бу ҳақида Франция Адлия вазири Николь Белубэ Le Monde нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

«2021 йил охиригача 107 нафар, 2022 йилда эса — яна 147 нафар маҳкум озод этилади», — дейди вазир. Унинг қўшимча қилишича, озод этилганлар разведка хизмати томонидан кучли назоратга олинади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 1 июлидан Франция миллий антитеррор прокуратураси Париж прокуратураси ўрнида ташкил этилади. Янги муассаса, шунингдек, инсониятга қарши жиноятларнинг олдини олиш билан ҳам шуғулланади.


Франция маҳбус озод