Жаҳон 404 23.05.2019 11:40:14

Хитойда 2 нафар болани ўлдирган руҳий заиф фуқаро ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хитойда 2 нафар болани ўлдирган руҳий заиф фуқаро ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хитой суди 2 нафар болани ўлдирган руҳий заиф фуқарони ўлим жазосига ҳукм қилди, дея хабар берди The Paper нашри.

Маълумот берилишича, воқеа 2018 йилнинг июнь ойида содир бўлган. Қуролланган айбланувчи Шанхайнинг Сюйхуэй вилоятидаги бошланғич мактабдан чиқиб келаётган аёл ҳамда 3 нафар ўқувчига ташланган. Натижада 2 нафар бола касалхонада вафот этган эди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятчининг изига тушди. Аниқланишича, жиноят 29 ёшли, ишсиз фуқаро томонидан амалга оширилган. Қотилнинг сўзларига кўра, у шу йўл орқали ишсизлиги сабаб жамиятдан қасос олмоқчи бўлган. Экспертиза натижалари жиноятчининг руҳий касал эканини кўрсатди. Шундай бўлсада, суд жиноятнинг оғирлигини инобатга олиб, уни ўлимга маҳкум қилди.


Хитой ўлим ҳукум

Мавзуга оид