Жаҳон 475 05.04.2019 11:53:29

АҚШда иш ўринлари 17 ойдан буён илк маротаба ортмоқда

АҚШда иш ўринлари 17 ойдан буён илк маротаба ортмоқда

Америка Қўшма Штатларида иш ўринлари билан боғлиқ кўрсаткичлар 17 ой давом этган турғунликдан сўнг, илк бора кўтарилмоқда. Об-ҳавонинг март ойида илиқ келиши қурилиш секторида ишларни фаоллашувига олиб келди. Бироқ бу биринчи чоракда иқтисодий ўсиши паст бўлишига доир хавотирлар кенгроқ ёйилишига асос бўлмоқда.

Шу билан бирга, ишчиларнинг танқислиги, молиявий бозорлардаги қониқарсиз аҳвол 2018 йил аввалидаги шижоатни сусайтиргандек, деб ёзади “Рейтер” агентлиги.

Агентлик ўтказган сўровномага кўра, Қишлоқ хўжалигидан ташқари соҳаларда 180 минг иш ўрни ташкил этилган.

Умуман, иқтисодчилар йил охирига қадар яна 150 минг янги иш ўрни ўсишини тахмин қилишмоқда.

Ишлаб чиқариш соҳасида эса март ойини қўшиб ҳисоблаганда 20 ойдан буён иш ўринлари сони ортиб бораётгани қайд этилмоқда.


АҚШ иш ўрни

Мавзуга оид