Жаҳон 846 16.05.2019 16:40:56

Шереметьеводаги SSJ-100 ҳалокатида янги тахмин пайдо бўлди

Шереметьеводаги SSJ-100 ҳалокатида янги тахмин пайдо бўлди

Москвадаги Шереметьево аэропортида Sukhoi Superjet 100 (SSJ-100)нинг ҳалокатга учрашида самолётдаги конструктив камчиликлар сабаб бўлган, деган тахмин илгари сурилмоқда. Бу ҳақда терговга яқин манбага таяниб РИА Новости хабар берди.
  
“SSJ Шереметьевога қўниш чоғида синган шассилари ёқилғи бакига шикаст етишига, керосиннинг тўкилиши ва ўт чиқишига олиб келган. Шундай қилиб, самолётни лойиҳалашда ҳисоб-китобда хатога йўл қўйилган”, — деган агентлик суҳбатдоши.
  
15 май куни транспорт вазирлиги тергов илк хулосалари икки-уч ойда тақдим этилишини маълум қилган. Айни пайтда ҳалокатнинг асосий тахмини сифатида учувчилар хатоси кўрсатилмоқда. Тергов қўмитаси маълумотига кўра, қўнишдан олдин улар ёқилғини зарур даражада чиқариб ташламаган (ишлатмаган). Бу эса самолётнинг аланга олишига сабаб бўлган.

“Коммерсант”нинг ҳалокатга яқин бўлган терговдаги манбасига таяниб ёзишича, мутахассислар Sukhoi Superjet 100 бортидаги юзага келган фавқулодда ҳолатнинг схемасини реконструкция қилган.
  
«Аэрофлот» авиакомпаниясига қарашли SSJ-100 самолёти 5 май куни Москвадан Мурманскка учаётиб, дарҳол Шереметьево қайтган ва қўниш пайтида ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида 41 нафар йўловчи, шунингдек 1 нафар борт кузатувчи ҳалок бўлди. Омон қолганлар эса 37 нафар киши бўлиб, шулардан 4 нафари экипаж аъзоларидир.


Мавзуга оид