Жаҳон 570 16.05.2019 15:18:24

Украина халқи музокаралар тарафдори, Зеленский-чи?

Украина халқи музокаралар тарафдори, Зеленский-чи?

Украина фуқароларининг 40 фоиздан ортиғи мамлакатга сайланган янги президент Владимир Зеленскийдан Донецк ва Луганск халқ республикалари билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришини кутмоқда. Бу ҳақда Яременко номидаги Украина ижтимоий тадқиқот институти раҳбари Ольга Балакирева 16 май куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Унинг айтишича, респондентларнинг 40,9 фоизи Украина, Россия, ДХР ва ЛХР ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларни қўллаб-қувватлайди.

Бундан ташқари, украиналик фуқароларнинг 53,7 фоизи Зеленскийнинг биринчи галдаги вазифаси депутат, судья ва президентдан дахлсизлик ҳуқуқини олиб ташлаш керак, деб ҳисоблайди.

Сўров Украинада 30 апрелдан 10 майга қадар ўтказилган бўлиб, унда 3 минг киши иштирок этган. Сўровномадаги хатоликлар 1,83 фоиздан ошмайди.   


Мавзуга оид