Жаҳон 144 16.05.2019 14:22:45

ИШИДни уч йил давомида пул билан таъминлаб келган шахс ушланди

ИШИДни уч йил давомида пул билан таъминлаб келган шахс ушланди

Москвада ИШИД ни қўллаб-қувватлаб, унинг фойдасига 50 миллион рубл йиғиб, ҳисобига ўтказиб берган эркак киши қўлга олинди, дея хабар беради РИА новости.

Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, Шимолий Осетиядан бўлган бу кимса террорчиларнинг турли банк пластик карталарига уч йил давомида ана шунча маблағни ўтказган.

Дастлабки тахминларга қараганда, ИШИД жангарилари ушбу пулларни қурол-яроғ сотиб олишга ва терактларга тайёргарлик кўришга сарфлаб келган.

Эркак бунча суммани йиғишнинг қандай қилиб уддасидан чиққани ҳозирча номаълум.


Мавзуга оид