Жаҳон 457 16.05.2019 13:54:29

Италия ҳукумати қочоқларни қутқарганларни жаримага тортиши мумкин

Италия ҳукумати қочоқларни қутқарганларни жаримага тортиши мумкин

Италия ички ишлар вазири Маттео Салвини Ўрта Ер денгизида қочоқларни қутқарганларни жаримага тортишни таклиф қилди. Жарима қиймати ҳар қутқарилган одам учун €5,500 (£4,800) ни ташкил этади. Бу ҳақида Independent нашри хабар бермоқда.

Қарор лойиҳаси билан Италия қирғоқларига олиб келинган ҳар бир “муҳожир” учун кемалар жаримага тортилиши мумкин.

Кўп ҳолатларларда қочоқларни қутқараётганда ёки уларни кўчириб ўткизаётганда қўлга тушган кемаларнинг лицензиялари бекор қилинади ёки маълум муддатга тўхтатиб қўйилади.

Шунингдек, ушбу қонун лойиҳаси полиция ва қонунга қаршилик қилганларга нисбатан қаттиқ жазоларни қўллаш ваколатини беради.

Учинчи сектор ташкилотлари ушбу қонун лойиҳасини инсон ҳаётига тажовуз, зўравонлик ва халқаро қонунларнинг бузилиши, деб талқин қилмоқда.

Қонун лойиҳаси кучга кириши учун Италия ҳукумати уни маъқулланиши лозим. Мақуллангани эса қонуний кучга кириши учун Италия парламентида овозга қўйилади.

Ўтган йили Италия ва Малта учинчи сектор қутқарув кемаларининг Ўрта Ер денгизида ҳаракатланишини тўхтатиш учун ҳаракат бошлаган эди. Натижада кўплаб қутқарув гуруҳлари қидирув ва қутқарув ишларини тўхтатишга мажбур бўлганди.

Халқаро Миграция ташкилотига (ХМТ) кўра, 2019 йил бошидан бери 17 000 қочоқ Ўрта Ер денгизи орқали Европа қирғоқларига етиб келган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврида 32 000 нафарни ташкил қилган.

Аммо ўлимлар сони кескин ошган. Шу йилнинг ўзида тахминан 307 нафар киши ёки ҳар 8 кишидан биттаси Италия ва Малта қирғоқларида бедарак йўқолган. Бу кўрсатгич ўтган йили ҳар 50 кишидан бир нафарни ташкил этган.

“Шу нарса аниқ-ки, ҳозирда Ўрта Ерни кесиб ўтиш ҳар доимгиданда хавфлироқ” - деб айтади ХМТ вакили Флавио Ди Жиакомо. Унинг айтишича, одамларни денгизда қутқариш ва уларни хавфсиз портга (Ливиядаги порт эмас) олиб келиш энг асосий вазифа бўлиши керак.


Италия қочоқлар