Жаҳон 408 16.05.2019 11:24:13

Чиқинди деб, элчисини қайтариб олди

Чиқинди деб, элчисини қайтариб олди

Филиппинга бир неча йил давомида Канада томонидан 69 та контейнерда чиқинди олиб кирилгани боис мамлакат уларни 15 майга қадар олиб чиқиб кетишни сўраган. Бироқ расмий Оттава бунга эътибор қарамагандан сўнг, Филиппин ўзининг Канададаги элчисини ортга чақириб олди, дейилади Sindonews хабарида.

Ўтган ойда Филиппин президенти Родриго Дутерте Канада ҳукуматига “чиқинди уруши” билан таҳдид қилиб, ахлат солинган контейнерларни Канадага қайтариб юборишни ваъда қилганди.

“Биз ушбу масала ҳал этилмагунча Канадаги дипломатик иштирокимизни қисқартиришда давом этаверамиз”, дея баёнот берган Филиппин ташқи ишлар вазири Теодоро Локсин ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Ўз навбатида, Канада томон чиқиндилар Манилага тижорий келишув асосида 2013-2014 йиллар оралиғида экспорт қилингани ва у ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланмаганини маълум қилган.


Мавзуга оид