Жаҳон 152 16.05.2019 10:04:20

Хитой «Википедия»га ҳам цензура ўрнатди

Хитой «Википедия»га ҳам цензура ўрнатди

Хитой ҳукумати онлайн-энциклопедик сайт «Википедия»нинг барча тилдаги вариантларини блоклади.

Аввалроқ фойдаланувчилар мазкур сайтнинг хитой тилидаги вариантига мурожаат қилолмаган бўлса, ҳозир “Википедия”даги маълумотларни ҳеч бир тилда ўқиб бўлмайди. Бу ҳақида Tor Project нотижорат ташкилоти хабар берди. Уларнинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат апрел ойининг охиридан бошланди. 15 майга келиб бу маълумотларни Wikimedia Foundationда ҳам тасдиқлашди.

«Wikimedia Foundationнинг аниқлашича, сайт апрел ойида Хитойда ишламай қолган. Олиб борилган таҳлиллар “Википедия”нинг Хитойда блокланганини кўрсатди»,— дейди фонда пресс-котиби Саманта Льен. Унинг таъкидлашича, Хитой ҳукумати мазкур жараён юзасидан ҳеч бир изоҳ бериб ўтирмаган.

«Википедия»даги Тяньаньмэнь майдонидаги воқеаларга бағишланган маълумотлар аввалроқ блокланган эди. Сайтлар билан бир қаторда Хитойда Google, Facebook ва LinkedInга ҳам чеклов қўйилган.

Хитой қаттиқ интернет-цензурага эгалиги билан машҳур. Ўтган йилнинг ноябр ойида Freedom House эълон қилган ҳисоботда Хитой халқ Республикаси интернетдаги эркинлик йўналишида энг паст кўрсаткичга эга экани кўрсатилган. 2018 йилнинг ўзида киберхавфсизлик тўғрисидаги қонун асосида 3 мингдан зиёд сайтларга чекорв қўйилган.

Хитой “Википедия”ни блоклаган ягона давлат эмас. 2017 йилда сайтга Туркия томонидан чеклов қўйилган. Блокловчи давлатлар қаторига Венесуэла ҳам киради.


Хитой «Википедия»

Мавзуга оид