Ўзбекистон 466 14.05.2019 13:52:58

Беш йиллик алимент пулини олдиндан тўлаган фуқаронинг четга чиқиш чеклови бекор қилинди

Беш йиллик алимент пулини олдиндан тўлаган фуқаронинг четга чиқиш чеклови бекор қилинди

Алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати даврий ундирув ҳисобланган сабабли алимент тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикасидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча бекор қилинади. Ўз навбатида, чекловни бекор қилиш “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлари ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги” ги Қонуннинг 42-прим 1-моддасига асосан амалга оширилади. 

Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувида бўлган, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан Хасанов Улуғбек бир нафар фарзанди учун алимент тўлаш белгиланган.

Улуғбек Хасанов собиқ турмуш ўртоғи Атабаева Дилноза билан келишув тузиб, беш йиллик алимент суммани тўлашини сўраб ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқариб беришни сўрайди. Мазкур мурожаат  атрофлича кўриб чиқилиб, фуқаро Хасанов Улуғбек 2024 йилнинг апрель ойига қадар жами 23 млн 521 минг 200 сўм миқдоридаги алимент пулини тўлаб беради. Жорий йилнинг 22 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг ажримига асосан унга нисбатан ижро этиш усули ва тариби ўзгартирилиб, чеклови олиб ташланди.


Наманган вилояти алимент