Ўзбекистон 591 11.05.2019 11:34:13

Соғлиқни сақлаш вазирлиги озишнинг энг хавфсиз усулини тавсия этяпти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги озишнинг энг хавфсиз усулини тавсия этяпти

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, дунёда 18 ва ундан юқори ёшдаги 1,9 миллиард киши ортиқча вазнга эга. Уларнинг 600 миллиондан ортиғи эса семизликдан азият чекмоқда.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бутун мамлакатимиз бўйлаб, соғлом турмуш тарзига риоя этиш борасидаги оммавий тадбирларнинг навбатдагиси “Оилавий семизликка йўл йўқ” шиори остида 5 километр масофага фаол юриш ва “Саломатлик стартлари” тадбирлари ташкил этилди.

Эрта тонгдан истироҳат боғлари ва хиёбонларда вазирлик марказий аппарати, тизимдаги муассасалар, тиббиёт олий ўқув юртлари ходимлари ва маҳалла фаолларининг оилавий жамоалари иштирокида жисмоний фаолликни тарғиб этувчи эстафета ўйинлари, билимдонлар танлови ўтказилди.

Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно Одилованинг айтиишича, камҳаракатлилик, кун давомида узоқ вақт компьютерда ишлаш инсон организмида ортиқча вазн билан боғлиқ кўплаб касалликларни келтириб чиқаради. Хасталикнинг олдини олиш учун эса ҳар бир киши кундалик иш фаолиятини фаоллик билан бошлаши, яъни тоза ҳавода сайр қилиши, жисмоний тарбия билан шуғулланиши ва албатта, тўғри овқатланиши лозим. Зеро, тоза ҳавода сайр қилиш — мушак, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди, нафас олиш ритмини ривожлантиради. photo_2019-05-11_10-45-21.jpg Фаол ҳаракатлар танадаги ёғларнинг эришига, шу орқали ортиқча вазндан қутилишига ёрдам беради. Шунингдек, жисмоний фаолиятнинг бундай тури ҳаракатнинг энг хавфсиз усули ҳисобланиб, уни деярли ҳар бир киши — ўсмирдан тортиб, кекса одам ҳам бемалол бажариши мумкин.

Семизликка қарши курашда соғлом овқатланиш ҳам муҳим ўринга эга. Турли хил сабзовот ва меваларни истеъмол қилишга одатланиш ҳам оилаларда соғлом ва тўғри овқатланиш рационини шакллантиришга хизмат қилади. Масалан, ҳар куни наҳорда 200 граммдан кам бўлмаган илиқ сув истеъмол қилинса, саломатлик учун кони фойда. Боиси сув тез ошқозон ва ичакларга тушиб, заҳарли моддаларнинг сиртга чиқарилишига ёрдам беради. Ичакларни тозалаб, овқатдан келадиган фойдали моддаларнинг яхши ўзлаштирилишига ҳисса қўшади. Мутахассисларнинг айтишича, оч қоринга тонгда ичилган сув метаболизмни 25 фоизга тезлаштиради. Бу эса ортиқча вазнга эга одам учун калорияни фаол сарфлаш натижасида озишга ёрдам беради.

Қолаверса, ош тузининг кунлик миқдорини 5 граммдан оширмаслик ҳам турли бўғим касалликларининг олдини олади ва ортиқча вазн сабаб келиб чиқадиган хасталикларни бартараф этади.
Унутмайлик, семизликни олдини олишда эрталабки бадан тарбия. фаол юриш, жисмоний машқлар, кундалик овқатланиш рационни тўғри йўлга қўйиш ва соғлом турмуш тарзига эришиш муҳим!


Саломатлик семизлик