Ўзбекистон 327 11.05.2019 07:22:03

Хорижда паспортини олдириб қўйган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Хорижда паспортини олдириб қўйган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги бош консулхонасига иш ҳақи ва паспортини қайтаришда ёрдам сўраб Ўзбекистон фуқароси У.Абдувалиев телефон орқали мурожаат қилган. Бу ҳақда мамлакат ТИВ хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу фуқаро 2018 йил ноябрь ойида Амур областига келиб ишга жойлашган ва жорий йилнинг март ойига қадар ҳеч қандай муаммога дуч келмаган. Лекин март ойида иш берувчи билан келишмовчилик туфайли унга ойлик тўлашмаган, паспортини қайтариб беришни рад қилишган. Улар ўз ҳаракатларини меҳнат патенти расмийлаштирилгани учун У.Абдувалиевнинг қарздор эканлиги билан изоҳлашган.

Бир неча марта музокаралар ўтказиб, бош консулхона мазкур масалани ижобий ҳал этишга муваффақ бўлди. Натижада фуқарога паспорти ва ушлаб қолинган иш ҳақи қайтарилди. У.Абдувалиев темир йўл чиптасини сотиб олиб, 10 май куни тунда Ўзбекистонга йўл олди.

“Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Узоқ шарқ федерал округи (Амур области, Камчатка ўлкаси, Магадан области, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин области, Яҳудий автоном области, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган фуқаролар зарур вазиятларда мамлакатнинг Владивосток областидаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07”, - дейилади ТИВ хабарида.


ТИВ паспорт

Мавзуга оид