Ўзбекистон 515 08.05.2019 14:07:20

“Antikorbat” телеграм канали коррупцияга қарши восита

“Antikorbat” телеграм канали коррупцияга қарши восита

Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишини ва дарҳол ушбу ҳолатларни аниқлаш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “@antikorbot” номли махсус бот яратилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

"Эндиликда, Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, жумладан, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ушбу бот орқали хабар беришингиз мумкин бўлади.

Бот орқали юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

Шунингдек, вазирлик маълумот тариқасида:
– туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан (4 млн 54 минг 600 сўмдан) олтмиш бараваригача (12 млн 163 минг 800 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;

– туҳмат қилиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, — энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача (40 млн 546 минг сўмгача ) миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкинлигини маълум қиламиз.” – дейилган хабарда.


Адлия бот телеграм

Мавзуга оид