Ўзбекистон 228 08.05.2019 10:08:51

“Тошкент сув таъминоти” УК томонидан 142 млн сўм асоссиз қарздорлик ҳисоблангани аниқланди

“Тошкент сув таъминоти” УК томонидан 142 млн сўм асоссиз қарздорлик ҳисоблангани аниқланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Uzcarlsberg” маъсулияти чекланган жамиятининг “Тошкент сув таъминоти” унитар корхонаси томонидан ортиқча қарздорлик ҳисобланиши юзасидан мурожаатини ўрганиб чиқди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўрганиш натижасида “Тошкент сув таъминоти” унитар корхонаси томонидан жамиятга 142 млн сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланган. Қўмита томонидан ушбу ҳолатни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилган.

“Натижада “Uzcarlsberg” маъсулияти чекланган жамиятига нисбатан ушбу нотўғри ҳисобланган қарздорлик жамият фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди”, - дейилади хабарда.


Тошкент сув таъминоти Монополияга қарши курашиш қўмитаси