Ўзбекистон 501 04.04.2019 05:33:44

Иқтисодиёт университетига катта маблағ эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган раҳбар ушланди

Иқтисодиёт университетига катта маблағ эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган раҳбар ушланди

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Яшнобод туман бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда навбатдаги тадбир ўтказилди.

Унда «Агрокимё станцияси Тошкент филиали» МЧЖ директори вазифасини бажарувчи М.Б. фуқаро С.Ў.ни Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали мазкур университетнинг иккинчи мутахассислик йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиш эвазига 15.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


коррупция иқтисодиёт университети