Ўзбекистон 223 07.05.2019 09:33:45

Адлия вазирлиги очиқ мулоқотда аҳоли мурожаатларига ечим топа оляптими?

Адлия вазирлиги очиқ мулоқотда аҳоли мурожаатларига ечим топа оляптими?

Адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов ҳамда АТБ “Турон банк” раиси Ч.Мирзаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Навоий шаҳридаги 4 та секторда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш юзасидан аҳоли, жумладан, кам таъминланган, ишсиз фуқаролар, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот форматида учрашувлар ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Учрашувларда 300 нафарга яқин фуқаро қатнашди. Унда ҳудудда дастурнинг ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, банк кредити асосида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ниятида юрганларга амалий кўмак бериш чоралари кўрилди.

Очиқ мулоқотга билдирилган 32 та мурожаат жойида ҳал этилиб, 21 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Шунингдек, иштирокчиларга дастурнинг мазмун-моҳияти содда тилда акс эттирилган 200 дан зиёд буклет ва флаерлар тарқатилди.

Жумладан, Навоий шаҳар “Меъмор” МФЙда яшовчи фуқаро С.Аъзамов оилавий корхона асосида оёқ кийим ишлаб чиқариш нияти борлиги, бу соҳа бўйича Туркия давлатида тажриба орттириб келганлиги, аммо маблағ етарли эмаслиги туфайли иш бошлай олмаётганини билдирди. Ушбу фуқарога ўз тадбиркорлигини ташкил этиш учун кредит ажратиш юзасидан йўллаган мурожаати ижобий ҳал этилиб, унга “Миллий банк” АТБ Навоий вилоят филиали томонидан 500 миллион кредит ажратиладиган бўлди. Шунингдек, Фуқаро М.Йўлдошевага дастур асосида гўзаллик салони ва тикувчилик цехи очиш учун кредит ажратиш бўйича мурожаати қаноатлантирилиб, Агробанк Навоий вилоят филиали томонидан кредит ажратилиши маълум қилинди.


Адлия очиқ мулоқот

Мавзуга оид