Ўзбекистон 573 06.05.2019 17:37:17

ТИВ Ҳиндистон ва Бангладешда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

ТИВ Ҳиндистон ва Бангладешда бўлиб турган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси берган маълумотларга кўра, Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладешнинг қатор ҳудудларига ёпирилган «Фани» циклони натижасида 2 млн.дан ортиқ киши хавфли зонадан эвакуация қилинган. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Икки мамлакатда ўнлаб кишилар табиий офат қурбони бўлди, минтақада давлат идоралари, аэропортлар ёпилди, поэздлар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди.

“Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистон ва Бангладешнинг юқорида кўрсатилган минтақаларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига «Фани» циклони таъсиридаги ҳудудларига боришни вақтинчалик тўхтатишларини тавсия қилади ва Ню-Деҳли шаҳридаги мамлакатимиз Элчихонасининг телефон рақамларини эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640”, - дейилади хабарда.


ТИВ Ҳиндистон Бангладеш

Мавзуга оид