Ўзбекистон 613 03.04.2019 19:10:44

Фуқаролар йиғинлари раислари ойлик иш ҳақи 1,5 бараварга оширилади

Фуқаролар йиғинлари раислари ойлик иш ҳақи 1,5 бараварга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 2 апрель куни “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 июндан бошлаб фуқаролар йиғинлари ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, фармонда белгиланишича, фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи фонди жорий йилда босқичма-босқич 1,5 бараварга оширилади. Бунда ушбу ходимларнинг ойлик иш ҳақи жорий йил 1 майдан 1,25 бараварга ва 1 октябрдан 1,2 бараварга оширилиши назарда тутилган.

“Фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари лавозимларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин”, - дейилади Президент фармонида.


фармон маҳалла фуқаролар йиғинлари раиси

Мавзуга оид