Ўзбекистон 516 06.05.2019 13:36:01

34 750 000 сўм истеъмолчига қайтарилди

34 750 000 сўм истеъмолчига қайтарилди

Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Вобкент тумани Янгикент ҚФЙ Ширин қишлоғида яшовчи фуқаро И. Рамазоновнинг мурожаати ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу мурожаатда қайд этилишича, истеъмолчи 2018 йил 6 август куни “Умид савдо файз инвест” МЧЖдан NEXIA-3 русумли автомашинаси харид қилиш учун шартнома тузган ва унда кўрсатилган 34 750 000 сўмни тўлаган. Аммо автомашинани ўз вақтида етказилмаганидан норози бўлган ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат жамият ходимлари томонидан ўрганилиб, истеъмолчи ва тадбиркорнинг ҳуқуқлари тушунтирилди ҳамда аризачининг корхонага тўлаган 34 750 000  сўм нақд пули тўлиқ қайтариб  берилди.


Бухоро истеъмолчи қайтаралди