Ўзбекистон 715 06.05.2019 08:41:58

Убайдулла ва Иматулло Баҳромовлар иши юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди

Убайдулла ва Иматулло Баҳромовлар иши юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди

Тошкент шаҳар ИИББ баёнотида айтилишича, айрим оммавий ахборот воситаларида Тошкент шаҳрида гўёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи Убайдулла ва Исматулла Баҳромовларни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ноқонуний ҳибсга олинганлиги ва уларга нисбатан ноҳақ айблов қўйилаётганлиги ҳақида асоссиз маълумотлар тарқалди.
“Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилади.

Хусусан, жорий йилнинг 20 апрель куни 1985 й.т. Баҳромов Убайдулла Ғайбуллаевич ва 1987 й.т. Баҳромов Исматулла Ғайбуллаевич Сурия давлати ҳудудидаги халқаро террористик ташкилотлар сафига қўшилиш мақсадида Тошкент халқаро аэропортига кетаётган вақтларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан қўлга олинди.
Текширув давомида уларнинг ёнларидан “Тошкент – Истанбул” йўналиши бўйича 20 апрель кунги рейсга сотиб олинган авиабилетлар ва мобил телефонлари ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита хулосасига кўра, Бахрамов У.Г.нинг мобил телефонлари хотираларида ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар мавжудлиги аниқланди.

Баҳромов У.Г. ва Баҳромов И.Г.ларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244-2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби мавжудлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов жараёнида мазкур шахсларнинг қонуний манфаатлари адвокат Парпиева М.Т. томонидан ҳимоя қилиниб келинмоқда.” – дейилади баёнотда.


Тошкент шаҳар ИИББ