Ўзбекистон 876 05.05.2019 22:42:17

Шавкат Мирзиёев Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрининг "Шереметьево" аэропортида самолётнинг фавқулодда қўниши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатда соғайишларини тилади", - дейилади хабарда.


Шавкат Мирзиёев Владимир Путин

Мавзуга оид