Ўзбекистон 301 05.05.2019 11:52:22

Талабанинг меҳнат дафтарчаси бор. Унга қандай ёзув киритилади?

Талабанинг меҳнат дафтарчаси бор. Унга қандай ёзув киритилади?

Сир эмаски, кўпчилик талабалар таҳсил олиш жараёнида ўз соҳаларида таҳсил олишга ҳаракат қилишади. Табиийки, бундай ҳолатларда уларга меҳнат дафтарчаси очилади. Қандай ҳолатларда унга ёзув киритилади. Хўш, Ўзбекистон қонунчилигида бу ҳақида нима дейилади?

Меҳнат дафтарчаси бор бўлган талабаларга, ўқувчиларга, катта илмий ходим-изланувчиларга ва тиббиёт ординаторларига ўқув юртлари томонидан олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқиган вақтлари тўғрисида ёзув киритилади.

Бундай ёзувларга асос бўлиб талабалар, ўқувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторлар сафига қабул қилинганлиги ёки сафидан чиқариш тўғрисидаги ўқув юртларининг чиқарган буйруқлари ҳисобланади.


талаба меҳнат дафтарчаси