Ўзбекистон 436 04.05.2019 13:56:37

Олий судда қатор лавозимий ўзгаришлар амалга оширилди

Олий судда қатор лавозимий ўзгаришлар амалга оширилди

Бугун, 4 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев “Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” қарорни қабул қилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ:

Абдулло Садуллоевич Аллаев ўн йил муддатга;

Кароматжон Худайбергановна Давлетова ўн йил муддатга;

Алишер Абдухалимович Жалилов ўн йил муддатга;

Гулнора Ахатовна Парпиева ўн йил муддатга;

Шухрат Эсанбаевич Ражабов ўн йил муддатга;

Сарварбек Азимжонович Рахмонов ўн йил муддатга;

Камолиддин Суннатович Толлибаев ўн йил муддатга;

Анвар Хамидович Шукуруллаев муддатсиз даврга;

Хасан Сунатиллаевич Эгамбердиев муддатсиз даврга;

Эркин Одилович Эргашев ўн йил муддатга;

Махмуд Уразбоевич Эшимбетов ўн йил муддатга;

Хуршид Абдувахобович Эшмуратов ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайланди.

Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан:

Кудратилло Мирабдуллаевич Бабаев;

Умидахон Адхамовна Имомова;

Зафар Сафарбоевич Назаров;

Нодиржон Турсунболтаевич Ражабов;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Олий суд