Ўзбекистон 136 04.05.2019 09:47:44

Ҳисоб палатаси 2018 йилда бюджетга қанча тушум жалб қилинганини маълум қилди

Ҳисоб палатаси 2018 йилда бюджетга қанча тушум жалб қилинганини маълум қилди

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисининг иккинчи иш куни давом этмоқда. Унда, дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботида атрофлича баён қилинди.  

Жумладан, бюджет даромадлари тўлиқлигини таъминлашда тизимли назорат ўрнатилиб, ҳар бир солиқ турлари ва ҳудудлар кесимида кунлик мониторинги олиб борилгани айтилди. 2018 йилда бюджетга 54 триллион 194 миллиард сўм солиқ тушумлари жалб қилиниб, белгиланган прогноз 30 фоизга ошириб бажарилди. Бу борадаги тушумлар 2017 йилга нисбатан 1,4 баробар кўпайди.

“Бюджетга қўшимча манбаларни аниқлаш ва сафарбар қилиш бўйича барча ҳудудларда ўрганишлар ҳамда амалий ёрдамлар ташкил этилди. Ўтган йили қўшимча даромад жалб этиш юзасидан жойларда олиб борилган ўрганишларда ишчи гуруҳлар билан 1 миллион 910 минг нафардан ортиқ солиқ тўловчи таҳлил қилинди. Унга кўра, жами 4 триллион 722 миллиард сўм миқдорида қўшимча манбалар аниқланди”, - дейилади ЎзА томонидан тақдим этилган маълумотда. 

Маълумотларга кўра, қўшимча манбалар ҳисобидан жойларда зарурий эҳтиёжлар учун харажатлар амалга оширилган. Булар жумласига ижтимоий объектлар ва ички йўлларни қуриш-таъмирлаш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари киради.


Олий Мажлис Сенат ялпи мажлиси Ҳисоб палатаси