Ўзбекистон 174 03.05.2019 16:19:18

Сенаторлар Сенатнинг IXX ялпи мажлисида 8та қонунни маъқулладилар

Сенаторлар Сенатнинг IXX ялпи  мажлисида 8та қонунни маъқулладилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида қатор қонунлар маъқулланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

“2019 йил 3 май кунлари бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида қуйидаги қонунлар маъқулланди:

– Давлат-хусусий шериклик тўғрисида;

– Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида;

– Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;

– Яйловлар тўғрисида;

– Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида;

– Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;

– Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;

– Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини (Стокгольм, 2001 йил 22 май) ратификация қилиш тўғрисида.

Маъқулланган қонунлар Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.”- дейилади хабарда.


Сенат ялпи мажлиси