Ўзбекистон 299 03.05.2019 07:56:19

Самарқандда жамоат транспорти учун янги электрон тўлов тизим – “ТЕЗКАРД” жорий этилди

Самарқандда жамоат транспорти учун янги электрон тўлов тизим – “ТЕЗКАРД” жорий этилди

Самарқанд шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланишда яна бир қулайлик, йўлкира ҳақини тўлашнинг замонавий усули жорий қилиниб, 463 та автобус ва 15 та трамвайларга валидаторлар ўрнатилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд шаҳрининг 15 та аҳоли гавжум бўлган нуқталарида “ТЕЗКАРД” пластик карточкаларини сотиш шаҳобчалари ташкил этилди.

Шунингдек, онлайн (GPS) режимида йўналишдаги автобусларни масофадан кўзатиш тизими жорий этилиб,  шаҳримиздаги 7-, 14-, 24-, 61-, 67-, 256-автобус йўналишларидаги жами 46 та автобусларга GPS қурилмаси ўрнатилди.


Самарқанд жамоат транспорти