Ўзбекистон 256 02.05.2019 17:24:29

Оғир турмуш шароитида яшовчи, ногиронлиги бўлган 43 оила уйли бўлди

Оғир турмуш шароитида яшовчи, ногиронлиги бўлган 43 оила уйли бўлди

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги “Обод маҳалла” Давлат дастурини амалга ошириш жараёнларида фаол иштирок этган Адлия вазирлиги, ислоҳотларга бефарқ бўлмаган инсонлар, тадбиркорлар, дўсту-яқинлар ва турли саҳоватпеша ҳомийларнинг маблағлари ва саъй-ҳаракатлари билан қисқа фурсат ичида аҳолининг ижтимоий заиф қатлами, жумладан, уй-жойга эҳтиёжманд, оғир турмуш шароитида яшовчи, ногиронлиги бўлган шахслар учун 43 хонадонга эга 4 қаватли уй қуриб битказилди.

Кеча Хитой Адлия вазири Фу Чженхуа иштирокида ана шу уй – ўз соҳибларига янги хонадон калитлари ва сертификатлари тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ахборот хизмати хабар берди. уй олган биродар.jpg “Эътиборли жиҳати шундаки, бинонинг ертўла қисмида тикув машиналари ўрнатилди. Уларда уй соҳибаларининг ўзлари меҳнат қилишлари, шунингдек, бу ерда кичик кутубхона ва спорт билан шуғулланишлари учун махсус жой яратилди.

Адлия вазирлиги жамоаси мазкур уй қурилиши ва ушбу лойиҳада иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигини билдиради.” – дейилади хабарда.


Адлия вазирлиги уй

Мавзуга оид