Ўзбекистон 238 30.04.2019 12:01:33

Шавкат Мирзиёев Япония Императорининг ҳукмронлик даврини эътироф этди

Шавкат Мирзиёев Япония Императорининг ҳукмронлик даврини эътироф этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Япония Императори Акихитога мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари ўз мактубида Император Акихитонинг “Хэйсей” деб ном олган ҳукмронлик даври бутун дунёда улкан муваффақиятлар – Япония мустаҳкам тинчлик ва ҳар томонлама тараққиётга эришган, иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар қаторига кирган, глобал жараёнлардаги нуфузи ва роли салмоқли даражада юксалган давр бўлганини таъкидлади.

“Президент Шавкат Мирзиёев Япония Императорига Ўзбекистон билан Япония ўртасида дўстлик, ҳурмат ва ишонч асосида ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратган шахсий эътибори ва кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирди”, - дейилади хабарда.


Шавкат Мирзиёев Япония

Мавзуга оид