Ўзбекистон 242 30.04.2019 07:56:52

Шавкат Мирзиёев берилган топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарёга кетди

Шавкат Мирзиёев берилган топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарёга кетди

Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича аввал берилган топшириқлар ижроси, шаҳар ва туманларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 30 апрель куни Сурхондарё вилоятига жўнаб кетди.

Бу ҳақида давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот ўрнида: 2018 йилнинг ёзидан буён Сурхондарё вилоятига раҳбарлик қилиб келган Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни бош вазир раҳбарлигида ўтказилган йиғилишдан кейин лавозимдан озод этилган. Унинг ўрнига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким сифатида тайинланган.

Президентнинг мазкур ташрифи давомида вилоятнинг доимий раҳбари тайинланиши кутилмоқда.



Шавкат Мирзиёев Сурхондарё

Мавзуга оид