Ўзбекистон 327 30.04.2019 06:46:07

Саратовда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар тақдири нима бўлди?

Саратовда ЙТҲга учраган ўзбекистонликлар тақдири нима бўлди?

Жорий йилнинг 27 апрель куни Россиянинг Саратов вилоятидаги Ртишчево тумани ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Россия ОАВи маълумотига кўра, ЙТҲга учраган, давлат рақами Ўзбекистонники бўлган Lada Largus автомобилида етти нафар ўзбекистонлик бўлган. Уларнинг тақдири нима бўлди? Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот ва эслатма билан чиқди.

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ушбу ЙТҲни Саратов вилоятининг тегишли органлари назоратга олган. Маълум бўлишича, машина чуқурга тушиб кетиши натижасида ағдарилиб кетган. «Лада Ларгус»даги 7 нафар Ўзбекистон фуқаросининг барчаси касалхонада даволанишни рад этиб, Липетск шаҳрига жўнаб кетган.

“Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатадики, Россиянинг Волга бўйи федерал округи (Бошқирдистон Республикаси, Марий Эл Республикаси, Мордовия Республикаси, Нижегород вилояти, Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси, Удмуртия Республикаси, Улянов вилояти, Чувашия Республикаси) ҳудудидаги ҳамюртларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-967-772-66-00 (Бош консул Фариддин Бадриддинович Насриев)”, - дейилади хабарда.


Россия Саратов ЙТҲ

Мавзуга оид