Ўзбекистон 354 03.04.2019 08:07:38

Тошкентга қандай етиб олиш мумкин?

Тошкентга қандай етиб олиш мумкин?

Тошкент шаҳрини республикамизнинг саккиз вилояти хамда Қорақалпоғистон Республикаси билан боғловчи М39 йўли — “Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 865-километрида, Тошкент вилояти худудида жойлашган кўприкда шу кунларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу эса мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидан Тошкент шаҳрига келаётган автомобиллар тирбандликда қолиб кетиш ҳолларини юзага чиқаряпти.

Шу сабабли, Тошкент вилоят ИИБ ҳайдовчиларга М39 “Алмата-Бишкек-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 871-километрида жойлашган иккинчи даражали — М34 орқали “Тошкент-Душанбе” йўлига ўтиб, пойтахтга етиб олиш мумкинлигини маълум қилади.


Тошкент вилояти ИИБ