Ўзбекистон 155 29.04.2019 13:33:59

Доллар яна қимматлашди

Доллар яна қимматлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 30 апрелдан эътиборан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари 8445 сўм 49 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 4 сўм 13 тийинга қимматлади. 

Шунингдек, евро ҳамда рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан пастлаган. Хусусан, 1 евро курси 9415 сўм 3 тийинга баҳоланиб, 78 сўм 12 тийинга, 1 рубль 130 сўм 27 тийинга тенглашиб, 1 сўм 51 тийинга арзонлаган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


марказий банк доллар