Ўзбекистон 532 03.04.2019 07:54:04

ТИВ: Кореяда кома ҳолатида ётган ўзбекистонлик элчихона томонидан махсус назоратда

ТИВ: Кореяда кома ҳолатида ётган ўзбекистонлик элчихона томонидан махсус назоратда

Корея Республикасидаги клиникалардан бирида 2018 йил июль ойидан буён кома ҳолатида ётган Ўзбекистон фуқароси Абрам Ниязовга амалий ёрдам кўрсатиш масаласини Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлими назорат остида ушлаб тургани маълум бўлди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, дипломатик ваколатхона вакиллари бемордан мунтазам равишда хабар олиб, унинг акаси Азизжон Оқилов, касалхонанинг тиббий ва маъмурий ходимлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

“Ҳозирги пайтда ватандошимизнинг даволаниши билан боғлиқ барча тиббий ҳаражатларни қоплаш ва тегишли товон пулини тўлашга оид масалаларни ҳал қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, дейилади вазирлик томонидан тақдим этилган маълумотда.


Ўзбекистон Жанубий Корея

Мавзуга оид