Ўзбекистон 431 02.04.2019 19:06:53

Ўзбекистонга Сингапур делегацияси ташриф билан келмоқда

Ўзбекистонга Сингапур делегацияси ташриф билан келмоқда

2019 йилнинг 2 апрель куни Ўзбекистонга Сингапур Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Давлат катта вазири, Сингапур Жануби-шарқий округи мэри Муҳаммад Маликий Бин Осман бошчилигидаги делегация ташриф билан келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар, Мудофаа, Инвестициялар ва ташқи савдо, Мактабгача таълим вазирликларида, Тошкент шаҳар ҳокимиятида ва бошқа идораларда учрашув ва музокаралар ўрин олган.

Сингапур делегацияси, шунингдек, Самарқанд шаҳрига ҳам боради.


Ўзбекистон Сингапур

Мавзуга оид