Ўзбекистон 211 27.04.2019 16:10:50

Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қайтарилди

Қизил китобга киритилган йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қайтарилди

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Falcon Hunting Solutions” компанияси томонидан “Оролга ҳаёт қайтмоқда” – шиори остида Ўзбекистон ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси Қизил китобларига киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш – йўрға тувалоқлар Мўйноқ ҳамда Қўнғирот туманларида табиатга қўйиб юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.

“Табиат қўйнига 1.000 бош қуш учирма қилинган бўлиб, улар Шайх Мансур ибн Зайд Аль Нахайян ташаббуси билан Бирлашган Араб Амирликлари Абу Даби шаҳридаги “International Fund For Houbara Conservation” марказида кўпайтирилиб, Давлат экология қўмитаси ҳамда “Falcon Hunting Solutions” компанияси билан ҳамкорлик битими доирасида мамлакатимизга олиб келинди.” – дейилади хабарда.

Жорий йил март ойида ҳам 2.382 бош йўрға тувалоқ Қизилқум чўли ялангликларига қўйиб юборилган эди.

Эслатиб ўтамиз, йўрға тувалоқлар 2009 йилда Ўзбекистон Қизил китобига ноёб тур сифатида киритилган. Улар Қизилқум чўлларида яшайди. Уларнинг сони ва яшаш майдони 1960-йиллардан бошлаб қисқаришни бошлаган.


Қизил китоб қушлар

Мавзуга оид