Ўзбекистон 161 27.04.2019 16:04:18

Шавкат Мирзиёев Пекиндан Тошкентга йўл олди

Шавкат Мирзиёев Пекиндан Тошкентга йўл олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиш учун 24-27 апрель кунлари амалий ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашувида мамлакатларимиз ҳамкорлигининг янги истиқболлари белгилаб олинди.

Шунингдек, Беларусь Республикаси Президенти, Тожикистон Республикаси Президенти, Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси билан учрашувлар ўтказилди. 

Президентимиз “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этиб, нутқ сўзлади, минтақавий ҳамкорлик учун долзарб аҳамиятга эга қатор ташаббусларни илгари сурди.

"Шавкат Мирзиёев Хитойга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди", - дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.


Шавкат Мирзиёев Пекин

Мавзуга оид