Ўзбекистон 308 27.04.2019 15:04:09

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонда ўғирланган ўзбекистонлик ишини назоратга олди

Ўзбекистон ТИВ Қозоғистонда ўғирланган ўзбекистонлик ишини назоратга олди

Аввалроқ, ўзбекистонлик С.Й. Қозоғистондаги ўз квартирасидан ўғирлаб кетилгани, жиноят Қозоғистоннинг уч фуқароси томонидан содир этилгани ҳақида хабарлар эълон қилинган эди. Ҳодиса юзасидан турли фикрлар юзага келди. Ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот билан чиқди.

“2019 йилнинг 25 апрель куни Қозоғистоннинг Атирау вилояти Полиция департаментининг Экстремизмга қарши кураш бошқармаси маълумотига таяниб ОАВда Атирау шаҳрининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан бир гуруҳ шахслар қўлга олингани ҳақидаги ҳабар тарқалди. Ушбу гуруҳ 16 апрель куни Ўзбекистон фуқароси С.Й.ни ўғирлагани ва унинг дўсти Ўзбекистон фуқаросидан 300 минг тенге миқдоридаги пул олгани айтилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти ушбу вазият бўйича Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси ҳодисани аниқлаштириш учун зарурий чоралар кўраётганлигини маълум қилади”, - дейилади баёнотда


ТИВ Қозоғистон

Мавзуга оид