Ўзбекистон 176 27.04.2019 10:40:14

Самарқандда сигарета чекиб ухлаб қолган фуқаро ёнғин ичида қолди

Самарқандда сигарета чекиб ухлаб қолган фуқаро ёнғин ичида қолди

2019 йил 26 апрель куни Самарқанд шаҳрида Фитрат кўчасида яшаган Д.С. уйида сигарета чекиб ухлаб қолиши оқибатида сигарета кули диван устига тушиб ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Ёнғин Д.С.нинг қўшнилари томонидан ўчирилган. Оқибатда Д.С. тутундан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

“Суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.


ёнғин ҳалокат

Мавзуга оид