Ўзбекистон 374 02.04.2019 15:35:41

Cолиқлардан бюджетга 18,4 трлн сўм маблағ тушди

Cолиқлардан бюджетга 18,4 трлн сўм маблағ тушди

Жорий йилнинг биринчи квартали давомида солиқлардан бюджетга 18,4 трлн сўм маблағ тушган. Бу 2018 йилнинг шу муддатидаги кўрсаткичдан 1,7 баробарга кўп дея хабар беради Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Солиқ тушумларидан кўриниб турибдики, жисмоний ва юридик шахслар қонунга янада кўпроқ бўйсунишни, тадбиркорлар эса соядан чиқишни бошлаган.

Мисол учун, жорий йилнинг дастлабки кварталида ҚҚС тўловчилар сони 5 баробарга ортиб, 35000 субъектни ташкил этган.

Шунингдек, 2018 йилнинг шу муддати билан солиштирилганда, даромад солиғининг 2,6 баробарга ортганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Ягона даромад солиғининг 12% этиб белигиланиши, илгари бюжетга тушадиган 1,7 трлн сўмнинг ишчилар қўлида қолишини таъминлади.


солиқ бюджет

Мавзуга оид