Ўзбекистон 138 25.04.2019 16:32:12

Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари билан ишчи кучини одилона ёллаш масаласи кўриб чиқилди

Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари билан ишчи кучини одилона ёллаш масаласи кўриб чиқилди

2019 йилнинг 24 апрель куни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда ишчи кучини одилона ёллаш бўйича халқаро консультант Фил Фишман, ХМТнинг “Ўзбекистонда муносиб меҳнат Давлат дастурини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси техник бош маслаҳатчиси Антон Хаузен, ХМТнинг Ўзбекистондаги миллий координатори Азизхон Хонхўжаев ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов, Халқаро ҳамкорлик ва ХМТ билан ўзаро муносабатлар бошқармаси бошлиғи Екатерина Горбунова иштирок этди.

“Учрашув давомида томонлар Ўзбекистонда ишчи кучини ёллаш механизми, бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, мажбурий меҳнатни бартараф этиш ва ташқи меҳнат миграцияси каби масалалар хусусида фикр алмашди. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов меҳнат соҳасидаги вазифаларни самарали ҳал этишда жаҳон амалиёти ва халқаро экспертлар тажрибасининг муҳим аҳамиятга эгалигини, шу маънода, ХМТ вакиллари билан учрашув келгуси ҳамкорлик ишларига замин яратишини таъкидлаб ўтди”, - дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, ХМТ вакиллари жорий йилнинг 30 апрелига қадар ишчи кучини одилона ёллаш масаласи бўйича Тошкент, Жиззах, Фарғона ҳудудларида бўлиб, тегишли давлат органларининг масъуллари билан учрашувлар ўтказади.


Халқаро меҳнат ташкилоти меҳнат вазирилиги