Ўзбекистон 127 25.04.2019 16:13:55

Божхоначилар сифати кафолатланмаган ва ноқонуний маҳсулотларни юртимизга олиб кирилишига чек қўйди

Божхоначилар сифати кафолатланмаган ва ноқонуний маҳсулотларни юртимизга олиб кирилишига чек қўйди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари “Оқ олтин” чегара ўтказиш пунктида ноқонуний маҳсулотларни олиб ўтилишига қарши тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Тадбир давомида қўшни давлатдан “Оқ олтин” чегара ўтказиш пунктида фуқаро Н. Ж. бошқарувида бўлган “Нексия” русумли автомашина салони ва юкхонаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада автомашина салонида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, 5 миллион 40 минг сўмлик, 160 литр гель кўринишидаги автоювиш воситаси борлиги аниқланиб, ушбу маҳсулот ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Шунингдек, “Сирдарё” чегара божхона пости инспекторлари томонидан яна бир ноқонуний ҳолат аниқланди.

Ушбу пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро М.Н.нинг қўл юклари орасида хорижда ишлаб чиқарилган, сифати кафолатланмаган озиқ-овқат ва бошқа турдаги, умумий қиймати 5 миллион сўмдан ортиқ товарлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.


Божхона Оқ олтин ноқонуний маҳсулот