Ўзбекистон 462 02.04.2019 14:40:02

Пахта толаси экспорти камайтириляпти

Пахта толаси экспорти камайтириляпти

Ўзбекистон пахта толаси экспортини йилдан йилга камайтириб боряпти. Бундан Марказий банк ҳисоботи дарак беряпти.

Сўнгги 3 йилда 1,3 млрд долларлик титилмаган пахта толаси экспорт қилинган бўлсада, йиллар кесимида олиб қаралганда, пасайиш динамикасини кузатиш мумкин: 2016 йилда – 671 млн доллар, 2017 йил - 483 млн доллар, 2018 йил – 227 млн доллар.

Шунингдек, 2016-18 йиллар мобайнида 1,8 млрд долларлик калава ип, қиймати 1,1 млрд долларлик бирламчи шаклдаги этилен полимерлари экспорт қилинган.


марказий банк ҳисобот пахта толалари