Ўзбекистон 185 25.04.2019 14:55:11

Автомашинани сифатсиз таъмирлаган устахонадан 3,5 миллион сўм ундирилди

Автомашинани сифатсиз таъмирлаган устахонадан 3,5 миллион сўм ундирилди

Қашқадарё вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси томонидан Қарши шаҳри 7-миттитуман, 21-уй, 26-хонадонда яшовчи фуқаро Матлуба Кенжаеванинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “ишонч телефони” орқали қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мурожаатда қайд этилишича, Матлуба Кенжаеванинг ўғли Баҳодир Мўминов томонидан ишончнома асосида бошқариб келинган “Ласетти” русумли автомашинанинг мотор қисми жорий йилнинг февраль ойида Қарши шаҳрида жойлашган “Питстоп” номли автосервисда 6 400 000 сўм маблағ сарфланиб, таъмирдан чиқарилган. Бироқ шу йилнинг 24 март кунига келиб мотор яна таъмирталаб ҳолга келган.

Автомашина эгасининг сифатсиз хизмат учун тўланган маблағни қайтариш ҳақидаги талаби автосервис ходимлари томонидан рад этилган. Мазкур мурожаат тегишли тартибда ўрганилганда, сифатсиз хизмат кўрсатиш орқали автотранспортв эгасига 3 500 000 сўм зарар етказилганлиги аниқланди ва  ушбу маблағ мурожаатчига ундириб берилди.


Автотранспорт истеъмолчига ундирилди