Ўзбекистон 141 25.04.2019 12:10:16

2018 йилда туғилган қизча қаровсиз қолдирилди ва фалокатга учради

2018 йилда туғилган қизча қаровсиз қолдирилди ва фалокатга учради

Жорий йилнинг 24 апрель куни соат 16:50 ларда Наманган шаҳри, “Мингтерак” маҳалласида яшовчи Х.Н.нинг 2018 йилда туғилган қизчаси уйида назоратсиз қолади. Оқибатда қаровсиз қолган қиз иситиш печига уланган газ шлангасини тортиб юборган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада қизча алангадан куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ота-оналар, уйингизда иситиш ва бошқа маиший техникалардан фойдаланганда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинг. Ёш болаларингизни асло назоратсиз қолдирманг”,- дейилади маълумотда.


фалокат ёнғин хавфсизлиги