Ўзбекистон 228 25.04.2019 11:34:33

Афғонистон бўйича Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

Афғонистон бўйича Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди

2019 йилнинг 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гунтер Оверфелд билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Суҳбат чоғида Афғонистон бўйича Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Элчи Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш бўйича Таълим маркази негизида соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича Ўзбекистон томони билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш бўйича Германия ҳукумати қарори тўғрисида маълум қилди.

Шунингдек, 2019 йил октябрь ойида Тошкентда Ўзбекистон-Германия бизнес форумига тайёргарликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди. Тадбир доирасида уч томонлама шаклда алоқаларни ўрнатиш ва ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Термиз шаҳрида Ўзбекистон-Германия-Афғонистон учрашувини ташкил этиш режалаштирилган.

Учрашувда ижтимоий-иқтисодий, аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация соҳаларида Афғонистонни тиклашда биргаликда иштирок этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.


Ўзбекистон Германия

Мавзуга оид